Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:31

Пойтахт аҳолиси газ етишмовчилигидан азият чекмоқда


Зикрилло Ишонч Тошкентда об-ҳаво совиши билан пойтахтнинг деярли барча туманларида газ босими кескин пасайиб кетди. Айрим мавзеларда эса газ умуман ўчиб қолгани ҳақида маълумотлар бор.

Натижада аҳоли овқат қилиш, чой қайнатиш, уй иситиш масалаларида анча қийналиб қолди.

“Кечқурун саккиз даража совуқ бўлди, - дейди пойтахт марказидаги мавзелардан бирида истиқомат қилувчи суҳбатдошимиз. - Газ йўқ, уй исимайди. Халққа берилмаётган газ қаёққа кетаётганини раҳбарлар билади. Қайси йилларидир Россияга 10 миллиард куб метр газ сотилгани ҳақида Президентимиз айтган эди. Балки газ яна ўша ёқларга кетаётгандир”.

Суҳбатдош аёлнинг айтишича, унинг уйига беш кундан бери газ келмаяпти. Кўчада ўчоқда овқат қиляпмиз, дейди у.

“Собир Раҳимов тумани, “Қизил қўшин” маҳалласида яшаймиз, - дейди кексароқ аёл. – Газ ўчиб қолганига уч кун бўлди. Невараларимни кўрпага ўраб ўтирибман”.

Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, бу муаммони ҳал этиш учун мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиш бефойда. Мутасаддилар у хонадан бу хонага югуртириб, қонингизни қайнатгани қолади.

“Тошшаҳаргаз” ташкилоти бош муҳандиси Ҳошимов газ босими пасайганини эътироф этар экан, муаммо ечими “Трансгаз”га бориб тақалишини билдирди.

“Трансгаз” мутасаддиларидан бирининг билдиришича, газ босими пасайганида хонадон соҳибларининг уй иситишда газдан фойланаётгани сабаб бўлмоқда. Ҳар йили шу аҳвол. “Трансгаз” эса одатдаги меъёрлар бўйича маҳсулот етказиб беряпти, дейди у.
XS
SM
MD
LG