Линклар

Мевали дарахт ўтинликка ярайди


Қиш кириб келиши билан Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида муаммолар янада кўпаяди. Газ босими пасаяди, электр токи тез-тез ўчиб қолади.

Бунинг сабаби шундаки, фуқаролар уй иситиш учун газ ва токдан фойдала бошлайди. Чунки ўтин ва кўмир қиммат. Уларни сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Бир тонна ўтин баҳоси 20-25 минг сўм, бир тонна кўмир эса 50 минг сўм атрофида.

Наманганнинг Қирғизистон билан чегарадош Нанай қишлоғида ҳам хонадонларни иситиш муаммоси мавжуд. “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашганлардан бирининг сўзларига қараганда, аҳоли баъзи ҳолларда мевали дарахтларни кесиб, ўтин сифатида ишлатишга мажбур бўлмоқда.

“Ҳар йили ғўзапоя ғамлашга ҳаракат қиламиз,- дейди суҳбатдош. - Бир кишига 8-10 эгатдан бўлиб беришади. Лекин бу билан қишни ўтказиб бўлмайди”.

Суҳбатдошларнинг айтишича, қишлоққа газ ўтган бўлса-да, совуқ пайтларда бир кун ёниб, икки кун ёнмайди. Шундай вақтда яна ота-боболарнинг қозон-ўчоғига кун қолади.
XS
SM
MD
LG