Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:21

Қашқадарёда навбатдаги қотиллик


Фирдавс 12 декабрь куни Қарши давлат университети кадрлар бўлими бошлиғи Зулфия Ражабова ўз уйида отиб ўлдирилди.

Мустақил манбаларнинг маълумотларига қараганда, марҳума университет кадрлар бўлимида 20 йилдан зиёдроқ вақт ишлаган. У икки фарзанднинг онаси эди.

Хабарларга кўра, қотиллик кундуз куни содир этилган. Бу вақтда З.Ражабованинг фарзандлари мактабда бўлган.

Айни пайтда кишилар ўртасида Зулфия Ражабованинг ўлдирилиши юзасидан турли гаплар юрибди. Баъзилар бу қотиллик оддий талончилик мақсадида содир этилганини айтса, бошқалари З.Ражабованинг иш фаолияти билан боғлиқ, деган тахминни илгари сурмоқда.

Ички ишлар ходимлари эса бўлиб ўтган воқеа хусусида маълумот беришни эп кўрмаётир.

Жорий йилда Қашқадарёда ўқ отар қуролдан одам ўлдириш билан боғлиқ бир неча жиноят содир этилди. Масалан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдукарим Йўлбарисов, бешкентлик Саломат Муқимова ҳамда унинг ўғли Саъдулла Ҳасанов шундай жиноятлар қурбони бўлди.

Вилоятнинг Яккабоғ туманида эса бу борадаги аҳвол янада хунук. Жорий йилда бу ерда туман ҳокими Панжи Чориевдан ташқари яна икки киши ўтиб ўлдирилган эди.

Вилоятда содир этилган шундай айрим жиноятларда қотиллик сабаблари ва ижрочилар ҳали ҳам маълум эмас.
XS
SM
MD
LG