Линклар

logo-print

Бензин баҳоси яна ошди


Саида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 15 декабрдан бошлаб нефть маҳсулотлари нархи оширилди.

76 маркали бензиннинг бир литри 275 сўм, 93 маркали бензинники эса 315 сўм белгиланди. Яъни ҳар бир литр бензин нархи 20 сўмга қимматлашди.

Молия вазирлиги матбуот котиби Гулноза Солиҳова бензин баҳосининг ошишига маҳсулот ишлаб чиқариш сарф-харажатларининг ўсиши сабаб бўлганини таъкидлади.

Унинг айтишича, бу давлат транспортида йўл ҳақи миқдори кўтарилишига олиб келмайди.

“Ўзбекистонда бир йилда икки бора нефть маҳсулотлари нархи ошиши кузатилади, - деди Г.Солиҳова. - Шунга қарамай, бу нарх қўшни мамлакатлардагига нисбатан бирмунча пастдир”.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ҳайдовчиларнинг аксарияти бензин нархининг мунтазам ва кутилмаганда ошиб кетишига кўникиб қолганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG