Линклар

Расмий Тбилиси Россия ҳукуматидан Грузия президенти вазифасини бажараëтган Нино Буржанадзенинг келаси ҳафтада Москвага сафар қилиш ҳақидаги таклифини қабул қилишни сўради.


Грузия Ташқи Ишлар Вазири Теде Жапаридзе бугун Россия расмийлари билан учрашгандан кейин, икки мамлакат ўртасидаги ҳозирги алоқалар талабга жавоб бермаслигини билдирди.
Буржанадзе икки кун аввал Бокуда Озарбайжон собиқ президенти Ҳайдар Алиевнинг дафн маросими давомида Россия Президенти Владимир Путин билан қисқа вақт мулоқот қилган эди.
XS
SM
MD
LG