Линклар

logo-print

Россия кучлари икки кун аввал 9 чегарачини ўлдириб Доғистонга ўтган чеченистонлик қуролли шахсларни қидиришни давом эттирмоқда.


Доғистоннинг ғарбий ҳудудларида олиб борилаëтган қидирув ишларида икки мингдан ортиқ ҳарбий ва милиция ходими қатнашаëтгани билдирилди.
Доғистон расмийларига кўра, чеченистонлик қуролли шахсларнинг катта қисми гаровдаги барча одамларни озод этгандан кейин, кеча тунда ғойиб бўлган.
Россия расмийларининг айтишларича, қидирув ишлари давомида 12 қуролли шахс отиб ўлдирилган. Ҳозирча ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG