Линклар

Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзосига кўра, яқинда қўлга олинган Саддам Ҳусайн Бағдодда ëки унинг яқинида ушлаб турилмоқда.


Аммо Америка расмийлари Саддам Ҳусайн қаерда ушлаб турилганини сир сақлашмоқда.
Бугун Бағдодда юк машинаси портлатиб юборилгани оқибатида камида 10 одам нобуд бўлди ва 15 киши яраланди.
Айни пайтда, Ироқдаги Америка ҳарбийлари Самарра шаҳридаги қуролли шахсларга қарши янги операция бошладилар. Америка ҳарбийси ҳозирча ушбу операция давомида отишма юз бермаганини гапиради:
“Биз белгиланган кўплаб уйларни текширдик. Бу текширув давомида бирон марта ҳам ўқ узилгани йўқ. Фақат биз текширув нуқтасидан қочган бир машинани ўққа тутдик, холос”, - деди Америка ҳарбийси.
Ўтган икки кун давомида Америка ҳарбийлари Самарра яқинида 11 нафар қуролли шахсни отиб ўлдирди, 70 кишини ҳибсга олди ва кўплаб қурол ва ўқ-дориларни мусодара қилди.
XS
SM
MD
LG