Линклар

Афғонистон Ички Ишлар Вазири Али Аҳмад Жалолийнинг айтишича, террорчилар конституциявий кенгаш – Лўя Жиргани пропаганда ва зўравонликлар воситасида бузишга ҳаракат қилмоқда.


Жалолийнинг бугун маълум қилишича, полиция ўтган ҳафта давомида пойтахт Кобулда 80 дан ортиқ ракетани қўлга туширган. Лўя Жирга бўлиб ўтадиган минтақа теварак-атрофи чет эллик тинчликни сақловчи кучлар ва полициячилар томонидан ўраб олинган.
502 халқ вакили иштирокида иш бошлаган Лўя Жирга 10 гуруҳга бўлиниб, янги Конституция лойиҳасин муҳокама қилмоқда.
Кеча бир қатор халқ вакиллари ҳукуматни президентлик тизимини қабул қилдиришга мажбурлаëтганликда айбладилар.
Собиқ Президент Бурҳониддин Раббоний раҳбарлигидаги собиқ мужоҳидларнинг кўпчилиги мамлакатда Бош Вазир лавозимининг таъсис этилишига тарафдорлик билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG