Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:13

Мустақил журналист бошига ғишт тушишидан қўрқмайди


Турғунбек Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мустақил журналист Дилшод Тиллахўжаевга нисбатан тазйиқлар уюштирилмоқда.

Андижон демократик ташаббуслар маркази раҳбари Д.Тиллахўжаев ўзининг Интернет саҳифаларида чоп этилаётган материаллари орқали танилган ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналистдир.

Д.Тиллахўжаевнинг айтишича, унга ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тазйиқлар ўтказилган. Хусусан, унга “эҳтиёт бўлинг, бошингизга тўсатдан ғишт тушиб кетмасин”, деганга ўхшаш дағдағалар бўлган.

Шунингдек, Д.Тиллахўжаевга “уйингиздан экстремистик оқимларнинг варақалари чиқиб қолмасин” каби таҳдидли сўзлар ҳам айтилган.

Мустақил журналистнинг айтишича, у ёзаётган мақолаларнинг асосий мавзуси инсон ҳуқуқлари масаласидир. Бўлаётган таҳдидлар ҳам Интернетдаги шу турдаги мақолалар учун бўлса керак, деди Д.Тиллахўжаев.

Андижон туманилик Офтоб Абдуллаеванинг сўзларига қараганда, унинг ўғли ноҳақ қамалган. Бу масала юзасидан барча мутасадди ташкилотлар қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган. Д.Тиллахўжаевга мурожаат этганимдан сўнг у кўрсатган ёрдам туфайли фарзандим тақдирига муносабат ижобий томонга ўзгарди, дейди О.Абдуллаева.
XS
SM
MD
LG