Линклар

logo-print

Келаси йил феврал ойида Халқаро Суд Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда қураётган деворнинг қонунийлиги масаласини кўриб чиқади.


Шу ой бошида БМТ Бош Ассамблеяси Дунё Суди номи билан танилган Гаагадаги халқаро трибуналдан девор қурилишининг оқибатлари масаласини ўрганиб чиқишни сўраган.
Исроил ҳукуматига кўра, девор ҳудкуш террорчилар ҳужумларини тўхтатиш учун керак. Бироқ фаластинликлар бундан мақсад, Фаластин ерларини Исроилга қўшиб олиш ва Фаластиннинг бўлажак чегарасини тан олмаслик эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG