Линклар

Бугун Ливия раҳбари Муаммар Каддафи, Ливия ҳукумати ўзининг халқаро миқёсда таъқиқланган қуроллар дастуридан воз кечгани дунё бўйича оммавий қирғин қуролларини тугатишда муҳим рол ўйнашини билдирди.


Бугун Ливия Ташқи Ишлар вазири Ливия ҳукумати мамлакатни ривожлантириш ҳамда АҚШ ва Британия билан муносабатларни нормаллаштиришни хоҳлашини билдирди.
Кеча кечқурун АҚШ Президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэр бир пайтнинг ўзида телевидение орқали Ливия ҳукумати ўзининг оммавий қирғин қуроллар дастурини йўқ қилишини эълон қилдилар: “Ливия ҳукумати муҳим қарор қабул қилиб, яхши ният билдирган экан, унинг ижобий натижасини кўради. Ливия халқаро ҳамжамият орасида ўзининг хавфсиз ва ҳурматли ўрнини қайта эгаллайди. Шунингдек, вақти келиб АҚШ билан ҳам муносабатлар анча илиқлашади”, - деди АҚШ Президенти Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG