Линклар

Бугун Белградда Сербия Бош Вазири Зоран Жинжичга қарши суиқасд уюштиришда алоқадорликда шубҳа этилаëтган 21 шахс устидан маҳкама жараëни бошланди.


Судланувчилар орасида жорий йил 12 март кунида Жинжични отиб ўлдирганликда айбланаëтган собиқ ҳарбий Звездан Яванович ҳам бор.
Аммо бошқа 15 шахс, жумладан суиқасдни уюштирганликда шубҳа этилаëтган Милорад Лукович ҳали ҳам қўлга олингани йўқ.
Сербия прокурорлари, жиноий гуруҳларнинг Босния урушида қатнашган сербиялик собиқ ҳарбийлар билан биргаликда Жинжичга қарши суиқасд уюштирганини тахмин қилмоқдалар. Суиқасддан аввал Жинжич, уюшган жиноий гуруҳларга қарши чора кўриш ва уруш жиноятлари содир этганликда шубҳа этилган сербиялик собиқ ҳарбийларни халқаро трибуналга топширишни режалаштираëтган эди.
XS
SM
MD
LG