Линклар

Бугун Бағдодда портлаш юз бергани оқибатида икки Америка ҳарбийси ва бир ироқлик ҳалок бўлди ва яна икки Америка аскари яраланди.


Айни пайтда, Ироқ собиқ генерали Мумтоз ал-Тожининг Бағдод яқинида Америка ҳарбийлари томонидан қўлга олингани маълум қилинди. АҚШ расмийларига кўра, ал-Тожи Ироқдаги коалиция кучларига ҳужумлар уюштирганликда шубҳа этилмоқда.
Бошқа хабарга кўра, Киркўк шаҳрида минглаб курдлар намойиш ўтказиб, нефтга бой бу минтақага мухторият мақоми берилишини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG