Линклар

Бугун Ливия Бош Вазири Шокри Ғаним, ўз ҳукумати мамлакатдаги ядровий иншоотларда текширув ўтказиш ҳақида БМТнинг Атом Энергияси Агентлиги билан протокол имзолашга тайëр эканини маълум қилди.


Ўтган жума куни Ливия ҳукумати ўз ихтиëридаги оммавий қирғин қуролларидан воз кечишини эълон қилди. АҚШ маъмурияти Ливияни узоқ йиллардан бери терроризм ҳомийси сифатида айблаб келмоқда.
Расмий Триполи мазкур протоколни имзоласа, АҚШ Ливияга қарши санкцияларни бекор қилиши ва Америка нефт компаниялари ëнилғига бой бўлган бу Африка мамлакатига қайтишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG