Линклар

Россиялик олигарх Борис Березовский Россияда сиëсий ҳаракат ташкил қилиш ва уни молия билан таъминлашни режалаштираëтганини маълум қилди.


Британияда чиқадиган “Independent” газетасининг бугунги сонида чоп этилган интервюда Березовский шахсан ўзининг сиëсий мақсади йўқлигини айтади. Аммо у Россия Президенти Владимир Путинга мухолиф ҳаракат ташкил қилиш ва агар раҳбар топилмаса, уни ўзи бошқаришини таъкидлайди.
Березовскийга кўра, Путиннинг собиқ Президент Борис Елцин ўтказган бозор ислоҳотларини орқага қайтаришга уринаëтгани, Россияда диктатура ўрнатилишига олиб келади.
Березовский 2001 йили Британияда сиëсий муҳожир мақомини олганидан бери, Лондонда яшамоқда.
XS
SM
MD
LG