Линклар

Батуми ташрифи мевалари

  • Абдулла Искандар

22 декабр куни Грузиянинг муваққат президенти Нино Буржанадже Аджария мухтор республикаси раҳбари Аслан Абашидзе билан учрашди. Бундан бир кун олдин Грузия давлат вазири Зураб Жвания ҳам Батумига, Абашидзенинг олдига келиб кетган эди. Грузия янги раҳбариятининг Батумига серқатнов бўлиб қолганлигини Озодлик журналисти Нино Гелиошивили шундай изоҳлайди:

"Ҳамма гап Аджария мухториятининг бўлажак Грузия президентлик сайловларида иштироки ҳақида кетмоқда. Атиргуллар ëрдамида Шеварднадзени ағдарган мухолифат қайсар Абашидзени йўлга солиш учун оëғини ишга солмоқда.
Шеварднадзе бир йил ичида 22 марта Абашидзени зиëрат қилгани ва Абашидзенинг эса кейингги 10 йил давомида бирор марта Тбилисига келмаганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ҳолатнинг умуман янгилик эмаслигини, эскианъананинг давоми эканлигини кузатамиз."


Шеварднадзе даврида асос солинган Тбилиси- Батуми мулоқотларини давом эттираëтган Грузия муваққат президенти Нино Буржанадзе Озодлик мухбирига шундай гапиради:

"Батуми билан музокаралар нафақат 4 январга мўлжалланган президентлик сайловларида Аджариянинг иштироки,балки марказ билан регион ўртасидаги муносабатлар борасида муҳим қадам бўлди."

Агар Аслан Абашидзенинг "Аджария ҳеч қачон Грузия таркибидан чиқмайди" деган якшанба кунги баëнотини назарда тутсак,Нино Буржанадзе гапларида жон бордек туюлади.

Аслан Абашидзе якшанба куни Грузия давлат вазири Зураб Жвания билан учрашувдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан, кўп нарсаларга ойдинлик киритди:

"4 январга мўлжалланган Президентлик сайлови бойкот қилинмайди. Аджария бу сайловга ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан тайëр. Сиëсий қарор берилган куннинг эртасигаëқ Аджариядаги сайлов участкалари ишга тушади."

Ҳўш Шеварднадзе даврида ҳам ошиғи олчи бўлган Аджария рахбари "сиëсий қарор" деганда нимани назарда тутди. Айни матбуот анжуманида Грузия давлат вазири Зураб Жвания бу саволни четлаб ўтишга уринди:

"Ҳурматли Аслан Грузия –Аджария муаммолари ечими нималардан иборат эканлигини бир-бир санади.Бу юзадан мулоқотимиз давом этмоқда, ҳозирча бирон нарса дейиш қийин."

Дарҳақиқат, якшанба куни Зураб Жвания бошлаган мулоқотни душанба куни Батумига ташриф буюрган Грузия муваққат президенти Нино Бурджаназе давом эттирди.

"Янги ҳукуматнинг Аджария мухтор республикаси лидери билан олиб бораëтган изчил сиëсати ўз меваларни бермоқда Шеварднадзе ағдарилганидан кейин тўнини тескари кийган Аслан Абашидзедек мураккаб характерли рахбар билан келишилганинингўзи катта гап", -
дейди грузин журналисти Нино Гелиашивили
XS
SM
MD
LG