Линклар

Бугун Украинанинг мухолифатдаги партиялари депутатлари парламент йиғилишида Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги таклиф муҳокама қилинишига йўл қўймадилар.


Мазкур ўзгартишларда мамлакат президентини халқ эмас, балки парламент сайлаши кўзда тутилади.
Мухолифат депутатлари президент Леонид Кучмага тарафдор партиялар томонидан илгари сурилган ушбу таклиф муҳокамага қўйилишининг олдини олиш учун мамлакат мадҳияси ва миллий қўшиқларни куйладилар.
Мухолифат депутатларига кўра, Конституцияга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги мазкур таклиф Кучманинг президентлик муддатини узайтириш ëки унга содиқ шахсни ҳокимиятга келтиришга қаратилган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG