Линклар

Бугун Исроил ҳарбийлари Ғазодаги Рафах қочқинлар лагерида ўтказган рейди давомида саккиз фаластинлик нобуд бўлди ва камида 30 киши яраланди.


Гувоҳларга кўра, фаластинлик қуролли шахслар лагерга кирган Исроил ҳарбийларини ўққа тутган.
Исроил ҳарбийлари Мисрдан яширинча қуроллар олиб ўтишда фойдаланилган тунеллларни йўқ қилиш учун ушбу лагерда рейд ўтказганини билдирди.
Аммо Фаластин расмийси Набил Шаат буни жиноят сифатида қоралади:
“Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон тинчлик ўрнатиш ҳақида гапираëтган бир пайтда, Исроил ҳарбийларининг Рафах қочқинлар лагерига қилган ҳужуми агрессия ва жиноятдир”, - деди Фаластин расмийси.
XS
SM
MD
LG