Линклар

Бугун “Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи” ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, Ғарб ҳукуматлари Марказий Осиëда диний радикализм илдиз отишига йўл қўймаслик мақсадида бу минтақадаги мамлакатларда сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун кўпроқ босим қилиши керак.


Мазкур ташкилотга кўра, Марказий Осиë ҳукуматларининг репрессияга асосланган сиëсати минтақада диний радикализмнинг кенг тарқалишига олиб келиши мумкин.
2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин Марказий Осиë мамлакатлари халқаро террорчиликка қарши курашда Қўшма Штатларнинг муҳим иттифоқдошларига айланди.
Аммо “Бўхронларни ўрганиш халқаро гуруҳи”га кўра, мазкур иттифоқдошлик Марказий Осиë минтақасига демократик ўзгаришлар олиб кела олмаяпти. Бунинг оқибатида, дейилади ташкилот ҳисоботида, кўпчилик Ғарб қисқа муддатда сиëсий мақсадига эришиш учун авторитар режимларга ëрдам бераяпти, деб ўйламоқда.
XS
SM
MD
LG