Линклар

logo-print

Бугун Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар учун хизмат қиладиган лифт бошқарувчилари ва механиклари иш ташлаш эълон қилди


Хабарларга қараганда, улар беш ойдан буён маош олмаётганидан норозилик билдирмоқда. Лифтёрлар ўзлари назорат қиладиган лифтларни тўхтатиб қўйди.

Тошкент шаҳар лифт бошқармаси бошлиғи Сергей Дайбловскийнинг маълум қилишича, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкилотга ўз вақтида пул ўтказиб бермаётгани оқибатида бошқарма ишчиларга ойлик бера олмаётир. Бошқарма ҳозир ўз ишчи-хизматчиларига ойлик маош ҳисобидан 100 миллион сўм қарздор бўлиб қолган.

Тошкент шаҳар лифт бошқармаси аҳоли истиқомат қиладиган кўп қаватли уйлардаги 4500 лифтга хизмат кўрсатади.
XS
SM
MD
LG