Линклар

Оқёрликлар намойишга чиқди


Турғунбек 23 декабрь куни Андижон туманидаги Оқёр қишлоқ фуқаролар йиғинида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда уч юздан ортиқ фуқаро иштирок этди. Акция қатнашчилари, асосан, қариялар ва аёллардан иборат эди.

Хабарларга қараганда, намойишчилар нафақа пулларининг бир неча ойлардан буён берилмаётгани, газ босимининг пасайиб кетганидан норозилик билдирган.

Оқёр қишлоғида 20 мингга яқин фуқаро истиқомат қилади. Аҳолининг айтишича, Президент Ислом Каримов яқинда Андижонга ташриф буюрганда нафақа пуллари берилиши бошланган, газ босими кўтарилган. Бироқ Президент жўнаб кетиши билан пул тўлаш ҳам тўхтаган, газ ҳам ўчиб қолган.

Намойишчилар Андижон-Пахтаобод йўлидаги автомобиль қатновини тўсиб қўйишга уринди. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Андижон тумани ҳокимлиги вакиллари уларни бу ҳаракатлардан тийилишга чақирди ва музокарага киришди. Икки ярим соат давом этган музокарада масъуллар нафақа пуллари Янги йилгача тарқатилиши ҳақида ваъда берди.
XS
SM
MD
LG