Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:54

Фарғона ва Андижон аҳолиси намойишга чиқди


Турғунбек, Носир Зокир 19 декабрь куни Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқаролар газ ва электр энергияси етишмовчилигидан норози бўлиб, намойиш ўтказди.

Ўзбекистон Президентининг яқинда Андижонда бўлиши муносабати билан вилоятнинг барча ҳудудларида газ босими кўтарилиб, электр энергиясини узиб қўйиш ҳолатлари барҳам топган эди. Бироқ, хабарларга қараганда, Президент вилоятни тарк этиши билан мазкур муаммолар янада кучлироқ намоён бўла бошлаган. Натижада бундан норози бўлган фуқаролар 19 декабрь куни Андижон шаҳри марказидаги Бобиршоҳ ва Бектош Раҳимов кўчалари чорраҳасида намойиш ўтказган. Норозилик акциясига 200 га яқин аёл ва болалар иштирок этган. Улар мазкур кўчалардаги қатновни тўсиб қўйган.

Намойиш қатнашчилари билан учрашган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдумажид Эгамбердиев ва ички ишлар бўлими масъуллари газ таъминоти 22 декабрдан бошлаб яхшиланишига ваъда берган. Аҳоли вакилларининг сўзларига қараганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари акция қатнашчиларидан бир неча кишини намойишни уютиришда айблаб, уларга тазйиқ ўтказган.

Шунингдек, шу куни Фарғона вилояти Қува туманининг Бирлик қишлоғида ҳам 300 га яқин фуқаро иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Хабарларга қараганда, водийда газ бўлса, электр бўлмайди, иккаласи ҳам бўлса, иссиқ ёки совуқ сув бўлмайди. Намойишчилар ушбу муаммоларга барҳам берилиши талаб қилган. Акция қатнашчиларининг айтишича, сўнгги вақтларда водийда чорва моллари ўртасида ҳам касаллик тарқалиб, аҳолининг шундай ҳам оғир иқтисодий аҳволига салбий таъсир ўтказмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар молларни эмлаш, касалликнинг олдини олишда фуқароларга ёрдам бермаётир.

Бирлик қишлоғида намойиш бошлангач, акция қатнашчилари ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўраб олинган. Вилоят ҳокимлиги вакиллари намойишчиларнинг талабларини ечишда ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG