Линклар

logo-print

Ўлиш учун…Россияга


Нурбек Самарқанднинг Сиёб туманидаги 10-маҳаллалик 23 ёшли Дилшод Муҳаммадиев иш қидириб Москва шаҳрига кетгандан сўнг орадан бир неча кун ўтгач, юртига унинг жасади қайтди.

Марҳумнинг акаси Шуҳрат Муҳаммадиевнинг айтишича, укаси Москвага кетаётганда Қозоғистон ҳудудида уни қозоқ милиционерлари поезддан тушириб қолган ва қаттиқ калтаклаган.

Маҳалла фуқароларининг таъкидлашича, марҳумнинг Москвада ишлайдиган акаси бундан хабар топгач, Қозоғистонга келиб, укасини Россияга олиб кетган. Москвада бир неча кун даволанишига қарамай, Дилшод вафот этган.

Марҳумнинг онаси москвалик шифокорлар ўғлининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлганини айтганини таъкидлайди. Бироқ Дилшод ёшлигида умуман юрак касалидан шикоят қилмаган, ўзи спортчи йигит эди, дейди у.

Марҳумнинг қариндошлари сўзларига қараганда, москвалик шифокорлар Дилшоднинг ўлими билан боғлиқ тиббий хулосанинг ўлим сабаби кўрсатиладиган бандига ҳеч қандай ташхис қўймаган.

10-маҳалла оқсоқоли Амриддин Салоҳов Дилшодни Қозоғистонда ушлаб туришганида унга қаттиқ тан жароҳати етказилганини тахмин қилди. Унинг айтишича, биргина шу маҳалладан 8 киши ишлаш учун Россияга кетган.
XS
SM
MD
LG