Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:24

Қаҳратонда вақти-соати етган қариялар


Турсун Бек Сирдарё вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасига қарашли Янгиер шаҳридаги қариялар уйи мижозлари қаҳратон совуқдан азият чекмоқда.

Қариялар уйида яшаётган Алимқул Қосимовнинг айтишича, 15-16 декабрь кунлари ҳавонинг ҳаддан ташқари совиб кетгани оқибатида бу ерда бемор ётган нуронийлардан икки нафари вафот этган. Умуман, унинг сўзларига қараганда, совуқ бошлангандан буён қариялар уйида бир неча киши оламдан ўтган.

А.Қосимов ўзининг оёғи ва бели оғришини, шунинг учун совуққа чидамсизлигини таъкидлади. Агар иситиш қурилмаси олиб келмаганимда, бу қаҳратонда мен ҳам ўлиб кетишим ҳеч гап эмасди, дейди у.

Айни пайтда қариялар уйига табиий газ берилгани йўқ. Хоналар электр печкалар ёрдамида иситилмоқда. Овқат эса ўчоқда пиширилади.

Сирдарё вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмад Яманқулов "қариялар уйида ҳеч кими йўқ, қаровсиз қолган кекса кишилар яшаши, шунинг учун уларнинг вақти-соати етганда оламдан ўтиши табиий", деди. Унинг айтишича, айни кунларда қариялар уйини иссиқлик билан таъминлаш устида бош қотирилмоқда.
XS
SM
MD
LG