Линклар

Бугун Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилдаги Тулкарим қочқинлар лагерига кириб, кўплаб уйларни қуршаб олди ва у ерда қўмондонлик соатини жорий қилди.


Хабарларга қараганда, бу лагерда Исроил ҳарбийлари ва фаластинлик қуролли шахслар ўртасида отишма юз берган. Ҳозирча талафотлар ҳақида маълумот берилмади.
Кеча Исроил ҳарбийлари Ғазодаги “Рафах” қочқинлар лагерида ўтказган рейди давомида тўққиз фаластинлик нобуд бўлди ва тахминан 40 киши яраланди.
Фаластин расмийларига кўра, Мисрга чегарадош бўлган мазкур лагерда 60 та уй Исроил ҳарбийлари томонидан вайрон қилингани оқибатида кўплаб одамлар уйсиз қолган.
Исроил ҳарбийлари Мисрдан яширинча қуроллар олиб ўтишда фойдаланилган тунеллларни йўқ қилиш учун “Рафах” лагерида рейд ўтказганини билдирди.
XS
SM
MD
LG