Линклар

Қўшма Штатларда битта қорамол қутургани аниқлангани оқибатида бир қатор мамлакатлар Америкадан мол гўштини импорт қилишни тўхтатди.


АҚШ Қишлоқ Хўжалиги Вазири Анн Венеман фақат битта қорамол қутургани аниқланганини гапиради:
“АҚШ Қишлоқ Хўжалиги Вазирлигининг Айовадаги миллий ветеринария хизмати лабораториясида Вашингтон штатидан келтирилган бир қорамол қутургани аниқланди. Шунга қарамай, биз озиқ-овқат маҳсулотларимиз инсон саломатлигига зарарсиз эканига ишонамиз”, - деди АҚШ расмийси.
1990 йилларда Европадаги бир қатор давлатларда ва жорий йилда Канадада қорамоллар қутургани оқибатида катта молиявий зарар кўрилган эди.
XS
SM
MD
LG