Линклар

Тожикистон ҳарбийларига кўра, мамлакатнинг Афғонистон билан чегараси энди Россия кучлари эмас, балки тожик чегарачилари томонидан қўриқланиши керак.


Тожикистон чегара кучлари қўмондони ўринбосари Нуралишоҳ Назаров россиялик чегарачилардан чегара назоратини қабул қилиб олиш таклиф этилаëтганини гапиради:
“Москва ва Душанбе ўртасидаги келишувнинг 9 моддасига кўра, биз россиялик ҳамкасбларимизга биринчи босқичда тўртта чегара текширув пунктини топширишни таклиф қилаяпмиз. Чунки Тожикистон-Афғонистон чегарасига борган одам биринчи бўлиб у ерда Россия байроғини кўради”, - деди Тожикистон расмийси.
Аммо Россия ҳарбийларига кўра, наркотиклар контрабандаси, ғайриқонуний миграция ва террорчиларга молиявий ëрдам берилишига йўл қўймаслик учун россиялик чегарачилар Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси қўриқлашда давом этади.
XS
SM
MD
LG