Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

АҚШда хавфсизлик чораларини оширишга чақириш


A. ARAL АҚШда сўнгги кунларда хавфсизлик билан боғлиқ чора-тадбирлар жиддий кучайтирилди. АҚШ хавфсизлик органлари Америка фуқароларини байрам кунларида террорчилар ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Америка бўйлаб барча шаҳарларда, ҳамда аэропортларда жиддий хавфсизлик чоралари кўра бошланди. Мавзуни Азизулло Арол давом эттиради.

Рождечтово ва янги йил байрами арафасида Америкада эҳтимолий террор ҳужумларининг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Аэропортлар ва чегара пунктларидаги текширув ва назорат янада кучайди. Пойтахт Вашингтондаги аэропортлар яқинида мудофаа мақсадларида ракеталар ўрнатилгани билдирилди. Бу тадбирлар йўловчилар учун кўплаб мураккабликларларни вужудга келтириши мумкин.

Аммо Америка ҳукумати расмийларига кўра, аҳоли ҳушëр бўлган ҳолда ўз сафарларини давом эттиришлари мумкин.

Вашингтондаги "Рейган" аэропортида ишлайдиган "Юнайтед Эйрлайнс" ҳаво компанияси ходимаси Хадижа хонимнинг айтишича, аввалгига қараганда аэропорт бинолари ва учқичларда хавфсизлик чоралари бир мунча кучайтирилган. Бу ҳол 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан буëн даво этмоқда.

Айрим америкаликлар, расмийлар огоҳлантиришларини ўта жиддий қабул қилишса, бошқалари унга одам кўникиладиган зилзила сифатида қарашмоқда.

Бироқ расмийлар Америка 11 сентябр ҳодисаларидан кейин энг хавфли ҳужумлар таҳдиди остида қолиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

АҚШ Ички Хавфсизлик вазири Том Рижнинг таъкидлашича, Ал-Қайда террор тармоғи Американинг ҳаво транспорт тизими орқали янги ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Том Рижга кўра, террорчиларнинг мақсади 11 сентябр ҳужумларидан кенгроқ ва каттароқ ҳужум уюштиришдир. Эҳтимолий ҳужумларда Вашингтон, Ню-Йорк ва Американинг ғарбий қисмидаги шаҳарлар нишонга олиниши мумкин, деб қарамоқда Ички Хавфсизлик Вазирлиги.

"Рейган" аэропортида ишлаëтган Хадижа хонимга кўра, америкаликлар ўзининг кундалик ҳаëтини давом эттирмоқда, чунки баъзилари ҳушëр бўлиш даъватларини бир ваҳимадек кўришмоқда. Бошқа томондан, америкаликлар бу ҳушëрлик нимадан иборат бўлиши кераклигини аниқ тушунмаяптилар.

Мамлакатдаги хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида АҚШ Федерал Қидирув Бошқармаси аҳолидан олинадиган маълумотларини мувофиқлаштирувчи махсус марказ ташкил этган. Йўловчилар учишдан бир неча соат олдин аэропортга боришлари кераклиги ва қуруқликдан келадиган йўловчилар Америкага киришда анча кутиб қолишлари мумкинлигидан хабардор қилинган.

"Юнайтед Эйрлайнс" ҳаво ширкати ходимаси Хадижа хонимнинг таъкидлашича, байрамлар арафасида йўловчилар шундоқ ҳам кўрсатилган вақтдан бир оз олидинроқ аэропортга келишади. Аммо одатда бунга йўловчилар сони кўплиги сабаб бўлади.
XS
SM
MD
LG