Линклар

Хабарларга кўра, Исроил ҳарбийлари бугун Ғазо минтақасида бир фаластинликни отиб ўлдирган.


Исроил ҳарбийлари ҳалок бўлган фаластинлик танасига бомба боғлаб олганини билдирди.
Ройтер ахборот агентлигининг Фаластин манбаларига асосланиб маълум қилишича, нобуд бўлган фаластинлик “Исломий Жиҳод” гуруҳининг аъзоси бўлган ва у исроилликлар орасида ўзини портлатиб юборишни режалаган.
Айни пайтда, Исроил ҳаво кучлари Ғазода бир машинага ракеталар отди. Гувоҳларга кўра, камида икки одам нобуд бўлган ва кўплаб киши яраланган. Исроил ҳарбийлари “Исломий Жиҳод” гуруҳининг вакилини нишонга олганини билдирди.
Сешанба куни Исроил ҳарбийлари Ғазодаги қочқинлар лагерида ўтказган рейди давомида тўққиз фаластинлик нобуд бўлган ва тахминан 40 киши яраланган эди.
XS
SM
MD
LG