Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:46

Бекобод бензинсиз қолди


Турсунбек Бекободда бир неча кундан буён ёнилғи маҳсулотларининг танқислиги юзага келгани оқибатида жамоат транспорти ва қишлоқ хўжалиги соҳаси жиддий иқтисодий зарар кўрмоқда.

Бекобод шаҳридаги нефть маҳсулотлари корхонаси тугатилиб, оддийгина шахобчага айлантирилганидан сўнг унинг аҳолига хизмат кўрсатиш доираси ҳам тубдан қисқарди. Натижада истеъмолчилар, асосан, фермерлар шахобча олдида маҳсулот олиш илинжида кунлаб, ҳафталаб навбат кутмоқда.

“Еримни шудгор қилишим керак. Тракторларга солярка олиб бўлмаяпти”, дейди фермерлардан бири.

Шахобча олдида турган кишилар “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бир неча кунлардан бери шаҳарда бензин йўқлигидан нолиди.

Бекобод нефть маҳсулотлари шахобчаси бошлиғи Зокиржон Усмонов шаҳарда ёнилғи танқислиги вужудга келишининг сабабларига тўхталди. Унинг айтишича, шахобчага ёнилғи Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан олиб келинади. Бироқ ўртадаги темир йўлнинг 100 километрдан ортиғи қўшни Тожикистон ҳудуди орқали ўтгани боис юк қатъий график асосида етказиб берилмаётир. Яъни Тожикистон маъмурлари ўз ҳудудида ўзлари хоҳлаганча иш тутишга ҳаракат қилади. Икки давлат темир йўллари мутасаддилари ўзаро келишиб ишлай олмаётир, дейди З.Усмонов.
XS
SM
MD
LG