Линклар

Бугун Ироқнинг марказий ҳудудларида юз берган портлашларда АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлди.


Бошқа бир аскари эса пистирмага учраб нобуд бўлди.
АҚШ капитани Жефферсон Волфнинг айтишича, аскарлардан бирининг машинаси Бақуба шаҳри яқинида минага учраган ва иккинчиси бомбани зарарсизлантириш пайтида нобуд бўлган. Бошқа икки аскар эса, пойтахтдан 50 километр узоқликдаги Бақуба ҳарбий базасига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.
АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари таркибида хизмат қилаëтган Полша аскарларидан икки нафари Бағдод жанубидаги йўл бўйида юз берган портлаш натижасида яраланган.
XS
SM
MD
LG