Линклар

Бугун эрталаб Эроннинг Кирмон вилоятидаги Бам шаҳрида қаттиқ зилзила юз берди. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6.3 баллга тенг бўлди.


Вилоят ҳокими Муҳаммад Али Каримийнинг айтишича зилзиладан кўплаб кишилар ҳалок бўлган. 80 минг аҳоли истиқомат қиладиган мазкур шаҳар пойтахт Теҳрондан минг километр узоқликда жойлашган.
Эрон телевидениеси хабарига кўра, Бам шаҳридаги уйларнинг 60 фоизи қулаб тушган.
- Зилзиладан етган зарар ва талафотлар жуда катта. Ҳозир барча кучимиз харобалар остида қолган ашë ва жасадларни олиб чиқишга қаратилган. Қўл кучига заруратимиз катта, - дейди Кирмон вилояти ҳокими.
Эрон телевидениеси хабарига кўра, зилзила оқибатида камида 4 минг киши ҳалок бўлган ва бошқа 30 минг нафар яраланган.
БМТ, Россия, Германия, Греция, Италия ва Чехия Эронга инсонпарварлик ëрдамлари ҳамда қутқарувчиларни юборишларини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG