Линклар

logo-print

Покистон Ахборот Вазири Шайх Рашид кеча мамлакат Президенти Парвиз Мушаррафга қарши қилинган суиқасд хорижий кучлар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин, деб баëнот берди.


Вазирнинг айтишича, Равалпиндида уюштирилган суиқасддан Президент Мушаррафга зарар етмаган, бироқ бошқа 14 киши ҳалок бўлган.
Ушбу ҳужум ўтган икки ҳафта ичида Мушаррафга қарши уюштирилган иккинчи суиқасддир. Кеча Покистон Президенти мазкур ҳужум муносабати билан Исломий экстремистларни қоралади ва экстремизм ҳамда терроризмга қарши курашиш мажбуриятини зиммасига олганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG