Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш мамлакатда қора мол орасида қутуриши касаллиги тарқалгани ҳақидаги хабарларга қарамай, мол гўшти ейишда давом этмоқда.


Бундай хабарни бугун Оқ Уй тарқатди.
АҚШ расмийлари мамлакатда сотилаётган мол гўшти истеъмолчилар учун хавфсиз эканини таъкидлашмоқда. Аммо дунёнинг 30 мамлакати АҚШдан мол гўшти импортини таъкиқлаб қўйди.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг мол гўшти экспорти ҳажми сўнгги 3 кун ичида 90 фоизга қисқарган. Бунинг натижасида АҚШ 6 миллиард доллар йўқотиши мумкин.
Жума куни АҚШ Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги Вашингтон штатидаги иккинчи подани карантин учун ажратиб қўйди.
Айни вақтда текшириш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар касаллик қайси подадан бошланганини аниқлашга уринмоқдалар. Дастлабки маълумотларга кўра, касаллик биринчи бўлиб 2001 йилда Канададан Айдаҳо штатига олиб келинган подада тарқалган.
XS
SM
MD
LG