Линклар

Марсга учган ва шу вақтгача қўниши кутилган «Бигл-2» космик кемаси билан алоқа ҳамон ўрнатилмаган.


Мутахассислар бошқа ракеталар ҳамда Ерда жойлашган ускуна орқали «Бигл-2» билан алоқа ўрнатиш ва унинг Марсга қўнган-қўнмаганини аниқлашга уриниб келмоқдалар.
Бугун яна бир, пайшанбадан буён бешинчи уриниш қилинди. Аммо у муваффақиятли бўлмайди. Европа Космик Агентлиги ходимлари 34 килограммлик ракетанинг Марсга қўнганига ишонишларини айтмоқдалар.
300 миллион евро сарфланган ушбу лойиҳа Европа давлатларининг ўзга сайёрага ракета юборишга қаратилган биринчи лойиҳаси бўлиб, «Бигл-2» олти ой олдин Ердан учиб кетган ва пайшанба эрта тонгда унинг Марсга қўниши режалаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG