Линклар

Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бир кишининг ғайриоддий пневмонияга чалингани тахмин қилинмоқда ва у ҳозирда текширилмоқда.


Июл ойидан буён илк бор ўткир респиратор синдроми, ёки ғайриоддий пневмонияга чалингани гумон қилинаётган киши мамлакат жанубидаги Гуандон вилояти касалхонасига етказилган.
Бу ҳақда Гонконг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Лам Пин-Ян шундай деди:
- Бизга Гуандон Соғлиқни сақлаш бўлимидан кеча кечқурун Гуанжуда бир кишининг ғайриоддий пневмонияга чалингани гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилди. Бугун эрталаб эса биз бу ҳақиқатан ҳам ўткир респиратор синдроми эканини тасдиқловчи расмий маълумот олдик, - деди Гонконг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
Хитой расмийлари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини ходисадан хабардор қилдилар.
Ўтган йили хавфли касаллик айнан Гуандон вилоятида тарқала бошлаган эди.
2002 йил охирида биринчи бўлиб Хитойда рўйхатга олинган касаллик кўп ўтмай дунёнинг 30 мамлакатига тарқалган эди. Эпидемия натижасида касалликка 8 минг одам чалинган, 800 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG