Линклар

Исроил аскарлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида қидирув ишларини олиб бораётган дамда 17 яшар фаластинлик ўсмирни отиб ўлдирганлар.


Маҳаллий аҳоли уларни тошбўрон қилган.
Наблус шаҳрининг шарқий қисмида комендантлик соатини жорий этган Исроил қўшинлари ўшандан буён маҳаллий аҳоли билан тўқнашаётган эди.
Комендантлик соати, бундан икки кун олдин Тел-Авивда бир бомба портлагани ва натижада тўрт исроиллик нобуд бўлганидан сўнг, эжорий этилган. Худкуш террорчи наблуслик бўлгани тахмин қилинмоқда.
Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот вакили Ави Пазнер шундай деди:
- Бу оддий аксил-террор операцияларидир. Ўзини Тел-Авивда портлатган худкуш террорчи наблуслик бўлганини яхши биласиз. Исроил Наблуснинг Фаластин террорчилари инига айланишига йўл қўймайди, - деди Исроил расмийси ва террорчиликда гумон қилинаётганларни ҳибсга олиш, террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш ишлари бундан буён ҳам давом этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG