Линклар

logo-print

Бугун БМТ қошидаги Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей Ливияда яқин орада ядровий бомба ишлаб чиқарилиши мумкин, дейишга асос йўқлигини таъкидлаб, аммо «биз у ерга бориб, вазиятни ўз кўзимиз билан кўришимиз ва давлат раҳбарлари билан аҳволни муҳокама қилишимиз керак», деб айтди.


Муҳаммад Эл-Барадейнинг бугун Ливия пойтахти Триполига бориши кутилмоқда.
Ливия раҳбарияти билан Эл-Барадей мамлакатнинг оммавий қирғин қуроллари дастуридан воз кечиш йўлларини муҳокама қилади.
Ўтган ҳафта расмий Триполи АҚШ ва Британия билан биргаликда ўз ядровий, кимёвий ва биологик қурол ишлаб чиқариш дастуридан воз кечишни ваъда қилган эди.
Бу ваъда доирасида Ливиянинг Ядровий қуролларни тарқатмаслик ҳақидаги халқаро битимни имзолаши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Халқаро агентлик инспекторларига Ливия ядровий заводларини текшириш имконини беради.
Эл-Барадей ўз ташрифи давомида мамлакатнинг ядровий дастури қай аҳволда экани ва уни тўхтатиш учун қандай қадамлар қўйилиши лозимлигини аниқлайди.
XS
SM
MD
LG