Линклар

logo-print

Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрида бугун бир неча жой портлатилди.


Жумладан, давлат идораси биноси ҳамда коалиция қўшинлари жойлаштирилган университет ётоқхонасига ҳужум уюштирилди.
Полша етакчилигидаги халқаро қўшинлар қўмондони Анджей Тишкевич журналистлар саволларига жавоб берар экан, камида 6 коалиция аскари ва 7 ироқликларнинг ҳалок бўлгани, 25 аскар яраланганини маълум қилди. Ҳарбий, шунингдек, шаҳардаги учта жойга ҳужум қилинганини таъкидлади.
Коалиция қўшинларининг матбуот вакили Ралф Манос бунга қўшимча қилиб, полиция станциясига ҳам ҳужум қилинганини маълум қилди ва ҳужумчилар турли жойларда автомобилларга ўрнатилган бомбалар, миномёт ва автоматлардан фойдаланаётганини айтди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган аскарлар орасида Болгариянинг тўрт ва Таиланднинг икки ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG