Линклар

Эрон жануби-шарқидаги Бам шаҳрида кеча рўй берган зилзила оқибатида 70 минг одам нобуд бўлган.


Эронга хориждан инсонпарварлик ёрдами етказилмоқда.
Женевада жойлашган Қизил Хоч халқаро ташкилоти Эрон зилзиласи қурбонларига 12 миллион доллар ёрдам йиғиш кераклигини билдириб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди.
Эрондаги ИРНА расмий ахборот агентлиги Британия, Германия, Россия ва Швейцариянинг инсонпарварлик ёрдами юкланган учқичлари биринчи бўлиб Эронга етиб борганини маълум қилди.
Россиянинг икки учқичида мамлакатга қутқарувчилар, изқувар итлар ҳамда шифокорлар етиб бордилар. Украина ҳам итлар ва кўчма касалхона юборган. Ёрдам юбораётган давлатлар орасида Озарбайжон ва Арманистон ҳам бор. Туркманистон давлат телевидениеси Ашхободдан Теҳронга 100 минг доллар маблағ ва 100та чодир юборилишини маълум қилди.
Бугун расмий Теҳрон дунёнинг барча мамлакатидан ёрдам олишга тайёрлигини билдириб, Исроил бундан истисно эканини баён этди. Эрон Исроилни давлат сифатида тан олмаган.
Эрон расмийларига кўра, Рихтер шкаласи бўйича 6,3 баллга тенг бўлган зилзила оқибатида 70 минг одам, Бам шаҳри аҳолисининг 65-70 фоизи нобуд бўлди. Қарийб 30 минг одам жароҳатланган. Улардан 4 минг нафари даволаниш учун Эроннинг бошқа шаҳарларига олиб кетилган.
XS
SM
MD
LG