Линклар

logo-print

Қорбобожон қорбобо.

  • Абдулла Искандар

Биз янги йил оқшомида совғалар улашувчи серсоқол чолни қорбобо деб атасак, руслар "Дед-мороз", немислар "Вайнахтман" деб аташади, Америкадаги "Санта-клаус" ҳам қорбобонинг океан ортидаги нусҳаси эканлиги айтилади.

Шу кунларда ҳо-ҳо деб қоп кўтариб юрган Санта-Клаус отлиқ Америка қорбобосининг тимсолини ким яратган деган савол устида тортишув кетмоқда. Германиядаги Ландау деб аталган мўъжаз бир шаҳарча аҳли Санта-Клус бизникидир деб даъво қилмоқда. Шаҳар архив идораси мудири Михаил Мартин фикрича айни шу шаҳарда туғилиб, кейин АҚШга мухожирликка кетган рассом Томас Наст 1862 йилда Санта-Клаус қиëфасини яратган. Немис болаларининг севимли қаҳрамони Серсоқол Никлоаус қиëфаси асосида яратилган сурат ўша йили "Харпер уикли" журналида эълон қилинган эди.

Аммо "Кока-Кола"ширкати "Санта Клаус" қиëфасини 1931 йилда айнан биз яратганмиз деб даъво қилмоқда.

Санта-Клаус қиëфаси устида жанжал давом этаëтган айни пайтда Исо Пайғамбарнинг мавлуд тўйини нишонлаëтган Европа ва АҚШ насронийлари учун Қорбобо тадбирнинг бош қаҳрамони бўлиб қолмоқда.

Ҳўш қорбобо насронийлар персонажими ëки ҳалқ ижоди маҳсулими Германиянинг Ҳамбург шаҳрида яшовчи фолклоршунос олим доктор Томас Штайнбах гапиради:

"Қорбобонинг, Николауснинг, арча безашнинг насронийликка алоқаси йўқ. Насронийликдан олдинги Европанинг ибтидоий халқларида шунга ўҳшаган ритуаллар бўлганлиги айтилади. Кейинчалик черков бу байрамларни ўзиники қилиб олган. Кичкина болаларга совға берадиган серсоқол Николаус, Қорқиз билан чанада ўрмондан чиқадиган Вайнаҳтман-Қорбобо ўтмишдаги ҳалқ ҳаëлотининг маҳсулидир."

Ҳамбурглик Томас штайнбаҳ айтган Қорбобонинг олис Лапландияда истиқомат қилиши таъкидланади.
Самсун университети ҳалқ ижоди бўлими бошлиғи др Бекир Шишмон эса Қорбобонинг асл ватани Туркия эканлигини тасдиқлашга уринади.

"Қорбобонинг асл ватани бу Туркиянинг Измир ва Эгей вилоятларидир. Бу ерда яшаган аҳоли узоқ йиллар олдин Қорбобони айни шаклда ясатиб байрам қилишган. Бугун европаликлар безатаëтган арча ҳам, турк халқлари анъаларида кузатилган ният дараҳтининг айрича бир кўринишидир. Табиатдан эҳсон кутиш қийин бўлган қишнинг ой алмашган тунида бир-бирига совға бериш ҳам қадимий туркий халқлар анъанасидир."

Самсун университети ходими др Бекир Шишмон фикрлари эди. Бировлар немис, яна бировлар америкалик, бошқа бировлар турк эканлигини айтаëтган қорбобо ўзбек болалари назарида орзунинг оппоқ тимсолидир.
XS
SM
MD
LG