Линклар

Иордан дарëсининг чап соҳилидаги Калкилия шаҳрида шанба куни Исроил тарафидан тикланаëтган девор қурилишига қарши намойиш бўлиб ўтди.


Намойишда юзлаб фаластинликлар ва чет элдан келган пацифистлар, яъни урушга қарши бўлганлар иштирок этишди.
Намойиш қатнашчилари исроил харбийларига қарата тош ота бошлаганидан кейин Исроил тарафи намойишчиларга қарата кўздан ëш чиқарувчи газ ва резина ўқлар қўллашди.
Кеча Наблусда Исроил харбийлари томонидан ўтказилган амалиëт чоғида бир фаластинлик ўлдирилган ва уч нафари ярадор қилинган.
XS
SM
MD
LG