Линклар

logo-print

“Эронда юз берган зилзила оқибатида вайроналар остида қолганларни қутқариш имкони соат сайин камаймоқда”, дейишаëтир мамлакатга келган чет эллик мутахассислар.


Швейцариядан келган қутқарувчилар гурухи рахбари Роланд Шлахтер "вайроналар орасида тирик қолиш имкони деярли бўлмаганлигини" айтади.
Турли маълумотларга кўра зилзила оқибатида 10 мингдан 25 минггача одам нобуд бўлган. 30 минг кишининг ярадаор бўлгани айтилмоқда.
Уйсиз қолган 10 минглаб инсонларга тез ëрдам, дори-дармон,ичимлик сув ва чодирлар зарур.
Эрон расмийлари фалокат кўлами катта бўлгани боис оқибатларга барҳам беришга ëлғиз ўзларининг кучи етмаслигини билдиришди.
Дунëнинг турли нуқталаридан Эронга қутқарувчилар ва инсонпарварлик ëрдами етиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG