Линклар

Аджария раҳбари Аслан Абашидзе ушбу мухтор республика 4 январда Грузияда ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашишини маълум қилди.


Абашидзе, Грузия давлати манфаатларини инобатга олган ҳолда шундай қарор берганини билдирди. У аввал президентлик сайловини кейинроқ ўтказишни сўраган эди.
Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе истеъфо бергани ва Михайл Саакашвили бошчилигидаги мухолифат раҳбарлари ҳокимиятга келганидан бери Аджарияда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Айни пайтда, номаълум шахслар Тбилисидаги “Рустави-2” мустақил телевидениеси идорасига ҳужум қилгани оқибатида моддий зарар кўрилди, аммо ҳеч кимга талафот етмади. Грузия расмийларига кўра, бу ҳужумдан мақсад президентлик сайловига халақит беришдан иборат бўлган.
XS
SM
MD
LG