Линклар

logo-print

Ироқнинг 120 миллиард доллар қарзини камайтириш мақсадида турли мамлакатларга сафар қилаëтган АҚШ маъмуриятининг махсус вакили Жеймс Бейкер бугун Пекинда Хитой расмийлари билан музокаралар ўтказди.


Хитой ҳукумати гуманитар сабабларга кўра, Ироққа берган қарзининг бир қисмидан кечиши мумкинлигини билдирди.
Бейкер бугун Токиода Япония расмийлари билан ҳам айнан шу масала юзасидан олиб борган музокараларини ижобий баҳолади:
“Бугун эрталаб Япония Бош Вазири Юничиро Коизуми билан ўтказган учрашувимиз самарали бўлди. Менимча, биз Ироқ қарзидан қисман кечилиши ва бунинг мамлакатдаги қайта қуриш ишларига қўшадиган ҳиссаси масаласида жуда яхши натижаларга эришдик”, - деди АҚШ вакили.
Агар бошқа мамлакатлар ҳам Ироқнинг қарзидан қисман кечиб юборадиган бўлса, Япония ҳукумати шундай қилишини билдирди. Ироқнинг Японияга бўлган қарзи 7 миллиард доллардан ошади.
XS
SM
MD
LG