Линклар

Ўзбек насронийлари


Зикрилло Ишонч Маҳаллий ўзбек насронийлари ҳам Исо Масиҳнинг туғилган куни – Мавлуд байрамини кенг нишонламоқда. 25 декабрдан 7 январга қадар давом этадиган бу тантаналарда улар ўзбек тилидаги ибодат қўшиқларини куйламоқда.

“Озодлик” мухбири шу муносабат билан ўзбек насронийларининг ибодатига гувоҳ бўлиш учун черковда бўлди.

Улар: “Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат тоабад сеникидир, омин. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳ ҳамроҳлиги ҳамиша ҳаммамизга ёр бўлсин, омин”, дея бадиий дасталар жўрлигида Инжил, Таврот ва Забурдан оятлар ижро этмоқда экан.

Ўзбекистонда маҳаллий халқларнинг насронийлик динини қабул қилиш жараёни бундан 15 йилча муқаддам бошланган. Бугунги кунда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ўзбек насронийлари жамоаларини учратиш мумкин. Энг қизиғи шундаки, ўзбек насронийлари ўзларининг муқаддас китобларидаги оятларни ўзбек тилида қўшиқ қилиб айтишни ҳам ўрганиб олган.

“Биз учун аслида ҳар куни байрам, дейди ўзбек насронийларидан бири. Чунки китобимизда “ҳар куни хурсанд бўлинглар”, дейилган. Шунга қарамай, Исо Масиҳнинг туғилган куни биз учун алоҳида байрам. Бу куни биз Исонинг туғилгани учун Отамиз Худога шукрона айтиб, унинг барҳаёт эканига шукр қилиб, руҳда ва ҳақиқатда сажда қиламиз”.

Унинг айтишича, ўзбек насронийлари бу байрамда муқаддас китоблардан парчалар айтиб, бир-бирлари билан мулоқотда бўлиб ўтказади. Байрам ҳеч қандай ичимликларсиз, бачкана қилиқларсиз бўлиб ўтади, дейди ўзбек насронийси.
XS
SM
MD
LG