Линклар

Ўғри қўлга тушди


Тўлқин 26 декабрь куни тунда “Немис тўлқини” радиосининг Тошкентдаги бюросига ўғирликка тушмоқчи бўлган шахс бинони қўриқлаётган посбонлар томонидан қўлга олинди. Бюрода бундан уч кун олдин ҳам ўғирлик содир этилган эди.

Радионинг Тошкентдаги бюроси директори Юрий Черногаевнинг маълум қилишича, тунги навбатчиликда турган милиционерлар ўғрини пайқаб қолган. Жиноятчи қочишга уринган, бироқ у бино томида қўлга олинган.

Ю.Черногаев жиноятчи бюро жойлашган Матбуотчилар уйи хизматчиларидан бири экани, унинг шахси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳозирча сир тутилаётганини таъкидлади.

Журналистнинг айтишича, жиноятчи 23 декабрь куни бюрода содир этилган ўғирликни ҳам ўзи амалга оширганини тан олган.

Мазкур ишни текшираётган Миробод тумани ички ишлар бўлими ходими “Озодлик” мухбири билан суҳбатда 23 декабрь куни Матбуотчилар уйининг учта хонасида содир этилган жиноят натижасида бир миллион 150 минг сўмлик (1150 $) жиҳозлар ўғирланганини таъкидлаган эди.

Ю.Черногаевнинг билдиришича, қўлга олинган шахс ўғирликни ёлғиз содир этганини айтаётган бўлса-да, унинг шериклари бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG