Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:01

Ҳоким ўринбосари "қўлини ҳам теккизмай" аёлнинг қовурғасини синдирдими?


27 декабрь куни Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бош бошқармаси биноси инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан пикет қилинди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раиси Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, пикетчилар 57 ёшли Сарвар Гарееванинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари Зикрилла Эрматов ва икки нафар милиционер томонидан калтакланишидан норозилик изҳор этган. Норозилик акцияси қанашчилари 25 декабрь куни туман ҳокимлиги биносида бу аёлнинг калтакланишида иштирок этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилган.

Маълумотларга кўра, С.Гареева моддий ёрдам сўраб, ҳокимликка мурожаат қилганида калтакланган. Ҳозирги кунда у Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Пикет иштирокчиларидан Елена Урлаева ҳоким ўрибосарининг жиноятини яширишга интилаётган Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи Қаҳрамон Ражабовга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилишини талаб қилди.

С.Икромов З.Эрматов аввал ҳам бир аёлни ургани факти аниқланганини маълум қилди. Унинг айтишича, калтакланган аёл бир йилга яқин даволанишга мажбур бўлган.

Прокуратура ходимлари пикетчиларнинг талабларини ёзиб олди. Сарвар Гарееванинг пикетчилар орасида бўлган қизи Луиза эса прокуратура биносига таклиф қилинди. Бу ерда ундан ариза ёздириб олинди, холос.

“Озодлик” мухбири бўлиб ўтган воқеа юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари Зикрилла Эрматов билан суҳбатда бўлди. У Сарвар Гареевани урганини қатъиян рад этди. З.Эрматов С.Гареевани шантаж қилишда айблади. Унинг айтишича, С.Гарееванинг ўзи милиция ходимларини итариб ташлаган. Унинг калтак зарбидан жароҳат олгани ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. "Мен унга бармоғимни ҳам теккизганим йўқ. Чунки унинг кимлигини яхши биламан", деди ҳоким ўринбосари.
XS
SM
MD
LG