Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:03

Ўзбекистон тажрибаси хорижникидан афзалми?


Саида Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида 48 та илмий тадқиқот муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 129 академик, 400 нафар фан доктори ва 900 нафар фан номзоди фаолият кўрсатмоқда.

Бироқ бу рақамлар мамлакатда илм-фан гуркираб ривожланаётгани, илм аҳли фаолияти учун барча имкониятлар яратилганини билдирмайди. Чунки, кузатувчиларининг эътирофича, Ўзбекистонда илм аҳлига бўлган эътиборнинг сусайиб кетгани сабабли уларнинг кўпчилиги тирикчиликнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлмоқда.

Бўлажак олимлардан бирининг айтишича, илм-фан ривожи учун, аввало, мамлакатда илмий иш олиб бориш учун етарли шароит яратилмоғи лозим. Афсуски, айни пайтда бу борада ҳамма ишлар кўнгилдагидек эмас. Илмий изланишларни охирига етказиш учун бир қанча мураккаб жараённи босиб ўтишга тўғри келади. Кўпчилик давлатларда илмий ишлар кафедра доирасида муҳокама этилади ва ҳимоя қилинади. Бироқ Ўзбекистонда бундай эмаслиги анчагина оворагарчиликка сабаб бўлади, деди у.

Суҳбатдошимиз бу масалани Олий аттестация комиссиясида (ОАК) кўриб чиқиш фурсати аллақачон етганини таъкидлади.

ЎзФА вице-президенти Тўра Мирзаев бўлажак олимнинг фикрини инкор этар экан, ОАК томонидан жорий этилган тартиб муайян афзалликларга эгалиги, мазкур тартиб бўлмаса, фанда бошбошдоқликлар юзага келишини билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, ОАК мамлакатда амалга оширилаётган барча тадқиқотларни мувофиқлаштириб туради. Айрим тўсиқлар чиқадиган бўлса, улар сунъий равишда яратилган бўлиши мумкин. Аслида қонуний ўрнатилган тартиблар асосида ишласак, тадқиқотлар учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ, деди у.

Т.Мирзаев бу борадаги хориж тажрибасини ёқламаслигини маълум қилди.

Олимнинг айтишича, бир кафедрада амалга оширилган ишдан бошқа кафедранинг хабарсиз қолиши фаннинг ривожига тўсқинлик қилади.
XS
SM
MD
LG