Линклар

logo-print

Бўлажак ҳожиларнинг 60 фоизи аёллар


Зикрилло Ишонч Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси маълумотларига қараганда, 2004 йилда ўзбекистонлик қарийб 4 минг мусулмон ҳаж зиёратига отланади.

Бўлажак ҳожилар 2004 йилнинг 10 январидан бошлаб Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Қўмита раиси Шоазим Миноваровнинг сўзларига қараганда, ҳаж зиёратига бориш истагида бўлган фуқаролардан ҳозирга қадар 3700 та ариза келиб тушган. Ариза қабул қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Жорий йилда аввалги йиллардагидан фарқли ўлароқ, зиёратчиларнинг сони бўйича чекловлар йўқ. Вилоятлар бўйича квоталар ҳам бекор қилинган.

Ш.Миноваров зиёратчиларнинг асосий қисми Фарғона водийси, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келишини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, бу йилги ҳаж зиёрати харажатлари ўтган йилдагидан кўра 25 фоиз арзон бўлади. Яъни ҳожилар жорий йилда 2 миллион 130 минг сўм пул тўлайдилар.

Қўмита раиси жорий йилда ҳаж сафарига жўнайдиганларнинг тахминан 60 фоизини аёллар ташкил этишини билдирди. У ҳожиларга 25 кишидан иборат ишчи гуруҳ ва 15 нафар шифокор хизмат кўрсатишини айтди. Бундан ташқари, беш кишилик махсус ошпазлар гуруҳи ҳам ташкил этилган. Улар ўзбекистонлик ҳожиларнинг талаб-истаклари асосида таом тайёрлаб беради.
XS
SM
MD
LG